Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ БАА яқинида ушланган танкердаги Эрон нефтини сотиб юборди
АҚШ БАА яқинида ушланган Achilleas танкеридаги 2 млн баррелга яқин Эрон нефтини сотиб юборган. АҚШ сотилган нефтдан 110 млн доллар даромад олган. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
Achilleas танкери феврал ойида БААнинг Фужайра амирлиги соҳиллари яқинида ушланганди. Суд ҳужжатларига кўра, танкер АҚШнинг аксилтеррорчилик қонунларига биноан мусодара қилиниши керак бўлган. Вашингтоннинг фикрича, АҚШда террорчи ташкилот деб топилган Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Хитойга нефт сотиш учун танкердан фойдаланган.
Прокурорларнинг таъкидлашича, юкни жўнатувчилар уни Ироқ нефти остида ниқоблашга уринган.
АҚШ танкерни Хьюстонга етказган ва ундаги 2 млн баррел нефтни 110 млн долларга сотиб юборган.
Аввалроқ АҚШ энергетика вазирлиги мамлакат 2020 йил октябрда 1,1 млн баррел Эрон нефт маҳсулотларини импорт қилганини маълум қилганди. Ахборот агентлигининг таъкидлашича, ушбу нефт маҳсулотлари ҳам мусодара қилинган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:32 / 02.04.2026
АҚШ бош прокурори Пэм Бонди истеъфога чиқади
23:13 / 02.04.2026
Эрондаги энг катта кўприк АҚШ ва Исроил зарбаси оқибатида вайрон бўлди
21:32 / 02.04.2026
АҚШда 51 йил аввалги қотиллик ДНК технологияси ёрдамида фош этилди
21:19 / 02.04.2026