Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик ота фарзандлари учун алимент ўрнига уй берди
Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи ота фарзандлари учун алимент ўрнига уй берган. Бу ҳақда вилоят МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 2021 йил 3 февралдаги суд буйруғига асосан, қарздор З.Ш.дан ундирувчи А.Я. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ушбу буйруқ ҳужжати ижро қилиш учун МИБ Қарши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Қарздор алимент пулларини ўз вақтида ойма-ой тўлаб бориши тўғрисида огоҳлантирилган.
Қайд этилишича, 4 ярим ёш ҳамда 7 ойлик бўлган фарзандлари учун 18 йил мобайнида алимент тўлаб бориши шарт бўлган қарздор ота алиментни бир йўла тўлаш ва шу билан бирга уларнинг доимий турар жойга эга бўлишларини ўйлаган ҳолда, уларга уй беришга қарор қилган. У ундирувчи билан ўзаро келишган ҳолда, Боғобод массивида жойлашган умумий майдони 181 м² бўлган 4 хонали уйини турмуш ўртоғининг номига расмийлаштириб берган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
19:37 / 04.06.2026