19:07 / 03.06.2021
1192

Самарқанд вилоятида 10 кунда 2 380 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. 399 нафар маст ҳайдовчига чора кўрилган

Самарқанд вилоятида ўтказилган «Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги» тезкор-профилактик тадбирларининг дастлабки 10 кунида 2 380 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган. 399 нафар маст ҳайдовчи аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, айни кунларда вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан, вилоят ҳудудида «Жиноятчиликка қарши курашиш ойлиги» тезкор-профилактик тадбири ўтказилмоқда. Тадбирнинг 10 куни давомида, жами 696 та турли объектлар (тунги клуб, караоке бар ва бошқа объектлар) кўздан кечирилган ва маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган 2 380 нафар шахсга чора кўрилган.

Жумладан, 339 нафар маст ҳолатда автомобиль бошқариш ҳолати аниқланган. 167 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган, 14 нафар гиёҳвандликка чалинган, 172 нафар руҳий касал бўлган шахслар тегишли даволаниш муассасаларига ётқизилган.

Бундан ташқари, 9 нафар яшаш ва иш жойи аниқ бўлмаган шахслар Реабилитация марказига ва 79 нафар назоратсиз қолган болалар Вояга етмаганлар ижтимоий ҳимоя қилиш ва ёрдам кўрсатиш марказига (ВЕИҲЁКМ) жойлаштирилган.

Шунингдек, 4 нафар қидирувдаги шахслар ушланган, 2 нафар бедарак йўқолган шахс топилган.

Top