Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тадбиркорларнинг 95 фоизи ҳалиям экспортнинг классик усулидан фойдаланишмоқда» — Мухтор Умаров
Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси экспортчиларни Alibaba.com каби платформалар орқали экспортни кенгроқ йўлга қўйишга чақирди.
Иқтисодиёт ва экспорт ўсиши учун рақамли тизимга ўтишимиз шарт, деди Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров 3 июн кунги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, пандемиядан аввал дунё тадбиркорларининг 50 фоизи рақамли, 50 фоизи классик усулда экспортни амалга оширишар эди. Бугун бу нисбат 70/30 фоиз кўринишида.
«Аммо Ўзбекистонда тадбиркорларнинг 95 фоизи ҳалиям экспортнинг классик усулидан фойдаланишмоқда. Ва бу табиийки, экспортнинг тез суръатларда ўсишига, маҳсулотлар жаҳон бозорларига чиқишига, экспортёр компанияларнинг зарар кўришига олиб келмоқда.
[...] Бугунги кунда дунёда йирик рақамли савдо платформалари мавжуд. Улардан бири – Alibaba.com платформасига Ўзбекистон бундан бир неча ой илгари расман кириб борди. Афсуски, тадбиркорларимизда бу борада тажриба камлиги, рақамли экспортда амалиётимиз панд бераётгани сабаб платформа имкониятларидан ҳанузгача тўғри фойдалана олмаяпмиз.
Бунга ечим сифатида Ассамблея миллий рақамли платформани ишга тушириш арафасида турибди. «Uzbekmart.com» деб номланган ушбу лойиҳа ишга тушса, уни йирик халқаро рақамли платформаларга интеграция қиламиз», деди Мухтор Умаров.
Иқтисодиёт ассамблеяси раисига кўра, ҳозирга қадар ўнга яқин давлатларда «Made in Uzbekistan» брендли маҳсулотларнинг савдо уйлари очилган. Навбатдаги савдо уйлари жорий йилнинг июл ойи сўнгигача Германиянинг Гамбург портида, Испаниянинг Мадрид шаҳрида, Венгриянинг Будапешт шаҳрида очилади.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026