Жаҳон | 08:21 / 04.06.2021
8350
1 дақиқада ўқилади

Байденнинг Европа бўйлаб сафари жадвали эълон қилинди

Оқ уй АҚШ президенти Жо Байденнинг Европа бўйлаб сафари жадвалини эълон қилди. Унга кўра, Байден дастлаб, 10 июнда Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашув ўтказади ҳамда Корнуолл шаҳрида 11—13 июн кунлари ўтадиган G7 саммитида иштирок этади.

Шундан кейин АҚШ президенти Брюсселга ташриф буюриб, 14 июнда НАТО саммитида қатнашади. У бу ерда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашади.

15 июнда Байден Европа Иттифоқи-АҚШ саммитида иштирок этади ҳамда Бельгия қироли Филипп ва бош вазир Александр Де Кроо билан учрашувлар ўтказади.

Ниҳоят, АҚШ президенти Швейцарияга йўл олади ва 16 июнда Женевада россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. У Швейцарияда, шунингдек, мамлакат президенти Гай Пармелин ва ташқи ишлар вазири Игнацио Кассис билан учрашади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид