Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оилавий ажрашишлар сони кескин ошди. Ажрашишга энг кўп сабаб бўлаётган омиллар маълум қилинди
2021 йил 4 ой давомида 12 806та оилавий ажрашиш бўлган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова маълум қилди.
Қайд этилишича, 2020 йил пандемия сабаб суд тизими фаолияти чеклангани боис ажрашиш учун аризалар тўпланиб қолган ва натижада жорий йил аввалида ажрашишлар сони кескин ошган. Таҳлилларга кўра, 2021 йил 4 ой давомида 12 806та оилавий ажрашиш кузатилган. Бу ўтган даврга нисбатан 4897тага кўп.
“Ҳозирги кунгача 30 ёшгача бўлганлар орасида оилавий ажрашиш 3674тани ташкил этади. Бу ёшлар билан алоҳида ишлашни талаб этади”, дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили.
Оилавий ажрашишлар асосан қуйидаги сабабларга кўра содир бўлган:
- эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик – 48,4 фоиз;
- учинчи шахс, қайнона-қайнота ёки қариндошлар аралашуви сабаб – 17,4 фоиз;
- ёшларнинг оила қуришга тайёр эмаслиги туфайли – 11 фоиз;
- моддий етишмовчилик, турмуш ўртоғининг ишсизлиги ва бошқа иқтисодий қийинчиликлар туфайли – 6,3 фоиз;
- бепуштлик – 5,3 фоиз;
- томонлардан бирининг ичкилик, гиёҳванд модда ёки бошқа зарарли одатларга берилиши – 5,5 фоиз;
- ички ва ташқи миграция сабаб ажрашишлар – 3,5 фоизни ташкил этади.
Мавзуга оид
15:20 / 03.02.2026
Ижтимоий реестрдаги оилалар учун индивидуал режа ишлаб чиқилади
14:44 / 03.02.2026
Камбағаллик чегарасидаги оилалар алоҳида тоифага ажратилади
08:04 / 23.01.2026
“Давлат таъминотидаги оила”лар учун янги ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
08:27 / 03.01.2026