Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Красноярск ўлкасида Ўзбекистон ва Россия махсус кучларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтади
8-13 июнь кунлари Россиянинг Красноярск ўлкасидаги Саян тоғларида жойлашган “Ергаки” ҳарбий-спорт тайёргарлиги марказида Россия марказий ҳарбий округи ва Ўзбекистон махсус кучларининг қўшма машғулотлари бўлиб ўтади.
Россия томонининг хабар беришича, машғулотлар давомида икки давлат разведка гуруҳлари махсус аслаҳа-анжомлардан фойдаланган ҳолда мураккаб тоғ-ўрмон ҳудудидан кечиб ўтади ҳамда қидирув-разведка ҳаракатларини олиб боради. Сўнгра ҳарбийлар шартли ноқонуний тузилманинг таянч лагерини эгаллаб олиш, асирни қўлга олиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва яраланганларни эвакуация қилиш ҳаракатларини машқ қилишади. Бундан ташқари, улар шартли душман ҳудудида егулик топишдаги маҳоратларини кўрсатишларига тўғри келади.
Машғулотларда разведка техник воситаларини, жумладан турли модификациядаги лазер ускуналарини ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.