Ўзбекистон | 13:02 / 08.06.2021
2750
2 дақиқада ўқилади

Фарғона шаҳридаги содир бўлган ёнғинда 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

7 июнь куни соат 10:05да Фарғона шаҳар, «Бобур» МФЙ, А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадони балконида уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин пайтида 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган.  Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz га хабар бермоқда.

Билдирилишича, Фарғона шаҳар Бобур маҳалласи А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадонда яшовчи 57 ёшли Д.В. уйи балконининг 8 квадрат/метр майдонида уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин тарқалиши оқибатида юқоридаги 66-хонадонда яшовчи 31 ёшли М.Ю.нинг уйи балконининг 6 квадрат/метр майдонида уй жиҳозлари ҳамда қўшниси 70-хонадонда яшовчи 66 ёшли Х.С.нинг уйи балконининг 6 квадрат/метр майдонида уй жиҳозлари ёнган.

Ёнғиндан 6 нафар фуқаролар ёнғин-қутқарувчилари томонидан қутқарилиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Воқеа жойига 10:15 да етиб борилиб, соат 10:17 да олов тўлиқ қуршаб олинган.10:30 да эса тилсиз ёвни ўчиришга муваффақ бўлинган. Ёнғиндан уйларнинг 120 квадрат/метр майдони сақлаб қолинган.

Аввалроқ Қўқон шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида лавҳа берилган эди.

Мавзуга оид