Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пашинян Алиевга ўғлини Озарбойжондаги барча асирларга алмаштиришни таклиф қилди
Аввалроқ Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян Пашинянга ўғлини Озарбойжонга топшириб, у ердаги асирларни қайтаришни таклиф қилганди.
Арманистон бош вазири вазифасини бажарувчи Никол Пашинян Озарбойжон президенти Илҳом Алиевга асирликдаги барча арманлар эвазига ўғли Ашотни олишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Sputnik Арманистон» ёзмоқда.
Аввалроқ Арманистон собиқ президенти Серж Саргсян Пашинянга ўғлини Озарбойжонга топшириб, у ердаги асирларни қайтаришни таклиф қилганди.
«Алиевга расман айтаман — барча асирлар эвазига ўғлимни таклиф қиламан. Расман айтяпман. Сержик ва Робик (Роберт Кочарян, Арманистоннинг 2-президенти – таҳр.), одам олди-сотдиси бўйича мутахассислар сифатида бу вазифани сизларга топшираман», — деди Пашинян.
Пашинян, шунингдек, Саргсянни қўшмачи деб атади. Унинг сўзларига кўра, юқоридаги сиёсатчилар «одам олди-сотдисида бир неча минг доллар ишлаб олишлари мумкин».
Тоғли Қорабоғдаги вазият 2020 йил 27 сентябрда кескинлашганди.
9 ноябрда Россия, Арманистон ва Озарбойжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади.
Мавзуга оид
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
16:54 / 09.06.2026