Жаҳон | 21:40 / 09.06.2021
14353
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда президент маъмуриятининг собиқ раҳбари ва бош вазир ўринбосари ҳибсга олинди

Аввалроқ Қирғизистон ОАВ Наримбаев ва Баатирбеков Қумтор олтин конидаги коррупция иши бўйича хавфсизлик қўмитасига сўроққа чақирилгани тўғрисида хабар қилганди.

Қирғизистонда президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Данияр Наримбаев ва собиқ бош вазир ўринбосари Алмазбек Баатирбеков ҳибсга олинди.

Хабар қилинишича, улар 31 июлгача – судга қадар суриштирув давомида давлат миллий хавфсизлик қўмитаси изоляторида сақланади.

Аввалроқ Қирғизистон ОАВ Наримбаев ва Баатирбеков Қумтор олтин конидаги коррупция иши бўйича хавфсизлик қўмитасига сўроққа чақирилгани тўғрисида хабар қилганди.

Наримбаев 2012 йилдан 2015 йилгача Қирғизистон президенти аппаратига раҳбарлик қилган. У 2015 йил ноябрда товламачилик бўйича уч йилга ҳукм қилинган.

Баатирбеков 2020 йил июндан октябргача бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид