Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга «Зарринтож» орденини топширди
Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳридаги «Дўстий» майдонида Исмоил Сомоний ҳайкали пойига гул қўйди. Шундан сўнг «Кўҳи Борбад» санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди.

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, тадбирда Шавкат Мирзиёевни икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдаги хизматлари учун Тожикистоннинг юксак мукофоти – I даражали «Зарринтож» ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги Тожикистон президентининг фармони ўқиб эшиттирилди.
Орденни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тантанали равишда топширди.



«Бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни ривожлантириб, катта мақсадларимизга эриша оламиз. Биз доим бир-биримизга таянч бўлишимиз, ҳар қандай қийинчилик ва синовларни елкама-елка енгиб ўтишимиз лозим», – деди Шавкат Мирзиёев.

10 июнь куни бошланган расмий ташриф давом этмоқда.




Мавзуга оид
20:52 / 15.07.2026
Президент 2030 йилгача 1,5 минг раҳбар кадр захирасини шакллантиришни буюрди
17:37 / 15.07.2026
Тадбиркорларга Беларусдаги шериклар билан қўшма ташаббусларни бошлаш вазифаси юклатилди
20:15 / 13.07.2026
Ўзбекистонликлар Беларусда рўйхатдан ўтмасдан 10 кунгача қолиши мумкин бўлади
18:19 / 13.07.2026