Жаҳон | 23:48 / 12.06.2021
8030
1 дақиқада ўқилади

Безос билан биргаликда космосга парвоз қилиш учун чипта 28 миллион долларга сотилди

Ҳозирча космосга Amazon асосчиси ва унинг укаси билан биргаликда парвоз қиладиган инсоннинг кимлиги айтилмади. 

Amazon асосчиси Жефф Безос билан космосга парвоз қилиш учун чипта кимошди савдосида 28 миллион долларга сотилди. Кимошди савдоси Blue Origin компанияси томонидан ўтказилди.

«Чипта 107-рақамли харидорга 28 миллион долларга сотилди», — деб эълон қилди аукцион олиб борувчиси.

Ҳозирча космосга Amazon асосчиси ва унинг укаси билан биргаликда парвоз қиладиган инсоннинг кимлиги айтилмади. 

Blue Origin компанияси New Shepard космик кемасида парвоз қилиш чиптасини май ойи бошларида онлайн-аукционга қўйганди.

Жефф Безос 20 июл куни укаси ва аукцион ғолиби билан космосга парвоз қилади.

Мавзуга оид