Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар коронавируснинг ҳиндча ва британча штаммларини юқумлилик бўйича таққослашди
Англия соғлиқни сақлаш бошқармаси (Public Health England, PHE) олимлари коронавируснинг ҳиндча штамми Delta 2020 йил кузида Британияда аниқланган ва Европада пандемиянинг учинчи тўлқинига олиб келган Alpha’га нисбатан 60 фоиз юқумлироқ эканини аниқлашди.
«PHE’нинг баҳолашича, ҳозирда қўлланаётган вакциналар биринчи дозадан кейин Delta вариантига қарши Alpha вариантига қараганда 17 фоиз камроқ самарали экан. Бироқ вакцинанинг иккинчи дозаси қўллангандан кейин самарадорликнинг бироз пасайиши кузатилган. Бундан келиб чиқадики, вируснинг Delta вариантидан асосий ҳимоя тўлиқ эмлаш, яъни икки дозани киритиш ҳисобланади», деб айтилган бошқармада.
Маълумотларга кўра, ҳиндча штамм ҳозирда Британияда тез тарқалмоқда – унинг улушига мамлакатдаги касалланиш ҳолатларининг 90 фоизи тўғри келмоқда. Шунингдек, мамлакатда касалланишлар сони охирги кунларда ўсяпти. Ўтган ҳафта ушбу кўрсаткич 70 фоизга ошган ва охирги икки кун кетма-кет касалланишлар сони 7 мингдан ортмоқда. Ваҳоланки, май ойида кунига мингдан 2 минггача янги касалланиш ҳолати қайд қилинган.
Мавзуга оид
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
09:31 / 15.12.2025
Ўзбекистон сўзанаси Британия нашриёти китобида: янги лойиҳа муҳокама қилиняпти
18:06 / 25.11.2025