Ўзбекистон | 12:12 / 12.06.2021
18796
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган давлатлар маълум бўлди
2021 йилнинг январ-апрел ойлари давомида Ўзбекистонга хориждан қиймати 45,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 628,9 минг дона мобил телефонлар импорт қилинган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, телефон импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 399 568тага ошган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга 10та давлатдан мобил телефонлар импорт қилинган.
Мобил телефонлар энг кўп импорт қилинган давлатлар:
- Хитой – 422,1 минг дона;
- Вьетнам – 72,9 минг дона;
- Қозоғистон – 63,5 минг дона;
- БАА – 42,6 минг дона;
- Ҳиндистон – 27,7 минг дона;
- Россия – 600 дона;
- Япония – 16 дона.
Мавзуга оид
10:30 / 20.10.2024
2024 йил 9 ойда метрода қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди
15:20 / 19.10.2024
РФга импорт қилувчилар сохта транзит ёрдамида санкцияларни четлаб ўтяпти
13:47 / 19.10.2024
Ўзбекистонда 9 ойда қарийб 300 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқарилди
15:00 / 16.10.2024