Жаҳон | 15:34 / 12.06.2021
3604
1 дақиқада ўқилади

Техас штатида юз берган отишмада 10дан ортиқ киши жароҳатланди

Тиббий хизмат ходимлари шифохонага тўрт кишини олиб келган. Олти нафар жароҳатланганлар полициячилар томонидан, яна икки киши шахсий автомобилларда олиб келинган.

АҚШнинг Техас штатидаги Остин шаҳрида юз берган отишма оқибатида 12 киши жароҳатланди

«Яна икки киши шифохонага олиб келинди. Жами олиб келинганлар сони 12 киши», — деб хабар берди ATCEMS тез тиббий ёрдам хизмати.

Қайд этилишича, тиббий хизмат ходимлари шифохонага тўрт кишини олиб келган. Олти нафар жароҳатланганлар полициячилар томонидан, яна икки киши шахсий автомобилларда олиб келинган.

Ҳодиса сабаби ва тафсилотлари хабар қилинмаган.

Бир кун аввал Жоржия штатидаги отишмада икки киши ҳалок бўлган, етти киши яраланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид