Ўзбекистон | 15:30 / 13.06.2021
7119
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 14 июнь куни ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

«Ўзгидромет» 14 июнь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво  бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

«Ўзгидромет»нинг огоҳлантиришича, 13–14 июнда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.

Мавзуга оид