Жаҳон | 14:26 / 14.06.2021
11405
1 дақиқада ўқилади

Техасда пойга машинаси томошабинларга келиб урилиши натижасида 29 киши жабрланди

Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши шифохонага ётқизилган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

АҚШнинг Техас штатида пойга машинаси мусобақа вақтида томошабинларга келиб урилди, деб хабар берди KVIA ABC-7 News телеканали.

Шериф офисининг маълумот беришича, ҳодиса оқибатида 29 киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, воқеа Фабенсе аҳоли пунктида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, саккиз киши шифохонага ётқизилган, улардан уч нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Шериф баёнотида айтилишича, автомобил номаълум сабабларга кўра йўлдан чиқиб кетган ва тўсиқларни бузиб ўтган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид