Венгрия мигрантларни 2 йилгача мамлакатга киритмаслиги мумкин
Венгрия бош вазири Виктор Орбан иммиграцияни 2 йилгача буткул тўхтатишни таклиф қилди. Унинг фикрича коронавирус пандемияси даврида миграция ниҳоятда хавфли ва шунинг учун ҳам тўхтатилиши керак.
Орбаннинг сўзларига кўра, “миграция табиатан ёмон нарса” ва одамлар “Худонинг иродасига кўра” қаерда туғилган бўлса, шунга шукр қилиши лозим.
Бош вазир миграциянинг 2 йиллик тақиқи қандай қилиб қонунийлаштирилиши ҳақида батафсил тўхталмади.
Мамлакатнинг статистик маълумотларига кўра, Венгрия 2021 йил бошидан буён қонуний резидент мақомига эга бўлган 194 мингга яқин чет элликни қабул қилди, деб хабар беради dpa. Ахборот агентлигининг ёзишича, ушбу рақамга Европа Иттифоқининг 57 мингдан ортиқ фуқароси, 32 мингга яқин украиналик, 18 минг хитойлик ва Осиё мамлакатларидан келган 35 минг фуқаро киради.
Мавзуга оид
10:20 / 18.10.2024
Венгрияда Алишер Навоийга бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди
11:00 / 15.10.2024
Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади
10:30 / 10.10.2024
Шиорини ҳайқирган Орбан ва Bella Ciao'ни куйлаган сўллар: ЕПда Венгрия бош вазири билан кескин мунозара юз берди
13:50 / 05.10.2024