Жаҳон | 15:05 / 15.06.2021
12201
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда бир суткада 160 нафар толибон жангариси йўқ қилинди

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШнинг Foreign Policy журналига берган интервьюсида ҳаракат ва расмий ҳукумат ўртасида ишонч деярли йўқлигини айтганди.

Фото: EPA

Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари охирги суткада тўққизта вилоятда "Толибон" ҳаракатининг 160 нафар жангарисини йўқ қилди, юздан ортиқ жангари жароҳатланди, деб хабар берди Пажвак агентлиги.

"Афғонистон хавфсизлик кучлари ўтказган операциялар натижасида охирги 24 соат ичида Қундуз, Ғазни, Бадғис, Ҳирот, Ғилминд, Ғор, Нангарҳор, Вардак ва Бадахшон вилоятларида 160 нафар толиб йўқ қилинди, 108 нафари жароҳатланди", - дея мудофаа вазирлиги хабаридан иқтибос келтиради агентлик.

Аввалроқ “Толибон” ҳаракати матбуот котиби Забиуллоҳ Мужоҳид АҚШнинг Foreign Policy журналига берган интервьюсида ҳаракат ва расмий ҳукумат ўртасида ишонч деярли йўқлигини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, “Толибон”нинг асосий мақсади халқаро ҳарбий кучларнинг Афғонистонни тўлиқ тарк этишига эришиш ва мамлакатда Ислом ҳукуматининг ўрнатилишидир.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид