Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ўзининг жанговар дронини намойиш этди
Маълумот берилишича, ACE ONE бир тоннагача қурол ташиши ва тезлигини соатига 1000 километргача етказиши мумкин.
Киевдаги қурол ва хавфсизлик кўргазмасида Украинада ишлаб чиқарилган ACE ONE дрони намойиш этилди, деб хабар берди Укринформ.
"Бундай дрон Украинада ҳам, бутун дунёда ҳам йўқ эди. Бир тоннагача қурол таший оладиган дронлар тоифасида ACE ONE биринчи рақамда. У энг янги Stealth технологияси асосида яратилган. ACE ONE тезлиги соатига 1000 километргача етади. Бошқарув сунъий онг тизими ёрдамида амалга оширилади", - деди лойиҳа конструктори ва раҳбарларидан бири Александр Лос.
Лойиҳанинг яна бир раҳбари Владимир Усовнинг қайд этишича, дрон Украина ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Маълумот берилишича, дронни яратиш устида 25 нафар украиналик олим ва мутахассислар иш олиб борган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026