Жамият | 09:51 / 18.06.2021
2615
2 дақиқада ўқилади

13 нафар фуқарони сотган одамфурушга жазо тайинланди 

Учқўрғонлик шахс 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини Қирғизистонда сотиб юборгани сабабли озодликдан маҳрум қилинди.

Учқўрғонлик шахс 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини Қирғизистонда сотиб юборгани сабабли озодликдан маҳрум қилинди.

Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Р. Ж. муқаддам судланмаган бўлса-да, жиноят йўли билан осон пул топишга қизиқиб, Қирғиз Республикасида яшовчи таниши “Мелис” билан жиноий тил бириктиради. Мактаб қурилиши учун 13 нафар Ўзбекистон фуқаросини алдаб, ойига 400—500 доллар миқдорида иш ҳақи беришини айтади ва  Қирғизистонга қонуний тартибда олиб ўтиб, сотиб юборади.

У жиноий шериги билан ишлагани борган ишчиларга ётоқ-жой, дам олишга, яхши овқатланишга шарт-шароит яратиб бермасдан, улар кетиб қолишининг олдини олиш мақсадида фуқаролик паспортларини олиб қўйган, совуқда оғир шароитда ишлашга мажбур қилган. Бундай шароитда ишлашга кўникмаган ва кетиш ниятини билдирган ишчиларни уриб-дўппослаб, турли даражадаги тан жароҳати олишига сабабчи бўлган.

Жиноят ишлари бўйича бўйича Учқўрғон туман суди томонидан кўриб чиқилган суд ишига кўра, судланувчи Р. Ж. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “а, б, д, е, з, и” бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Суд ҳукмига асосан мажбурий меҳнат сабабли жабрланувчиларнинг иш ҳақлари ва маънавий зарарларини судланувчидан ундириш белгиланган.

Мавзуга оид