Жаҳон | 16:51 / 18.06.2021
4651
1 дақиқада ўқилади

Испанияда кўчада ниқоб тақиш режими бекор қилинади

Испанияда 3,7 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 80,6 минг бемор вафот этган.

Фото: Pau BARRENA / AFP

Испанияда 26 июндан кўчада ниқоб тақмасдан юришга рухсат берилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Педро Санчес маълум қилди, деб хабар бермоқда El Pais нашри.

«Шанба, 26 июндан бошлаб очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбурий бўлмайди», — деди Санчес.

Испанияда 3,7 миллиондан ортиқ киши коронавирус юқтирган, 80,6 минг бемор вафот этган. Охирги суткада касаллик юқтириш билан боғлиқ 4197та янги ҳолат қайд этилган.

Аввалроқ Франция ва Австрияда чеклов чоралари енгиллаштирилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид