Жаҳон | 18:11 / 19.06.2021
7594
1 дақиқада ўқилади

АҚШнинг Россиядаги элчиси Москвага қайтишга тайёрланмоқда

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов келаси ҳафтада Вашингтонга қайтишини маълум қилганди.

Фото: AP

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан Москвага қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. АҚШнинг Россиядаги элчихонаси вакили Жейсон Ребхолц твиттерда Салливаннинг бу ҳақдаги баёнотини жойлаштирди. 

"Муҳим саммитдан сўнг АҚШнинг Россиядаги элчихонаси жамоасини бошқариш учун Москвага тезроқ қайтиш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдаман", - дейилади баёнотда.

АҚШ президенти Жо Байден ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги саммит 16 июн куни Женевада бўлиб ўтди.

Саммитдан сўнг Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов келаси ҳафтада Вашингтонга қайтишини маълум қилди.

Антонов март ўрталарида АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин тўғрисида кескин фикр билдирганидан сўнг Россияга чақиртириб олинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид