Жаҳон | 15:33 / 19.06.2021
6696
1 дақиқада ўқилади

Белгияда мактаб биноси қулаб тушди, қурбонлар бор

Тўрт киши вайроналар остида қолганлиги тахмин қилинмоқда, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Белгиянинг Антверпен шаҳрида бошланғич мактаб биноси қулаб тушди, деб хабар берди The Brussels Times.

Хабарда айтилишича, ҳодиса қурилиш ишлари вақтида юз берган. Икки нафар ишчи ҳалок бўлган.

Тўрт киши вайроналар остида қолганлиги тахмин қилинмоқда, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Саккиз киши жиддий жароҳатланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид