Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Эркакларни тарбиялаш керак” — оиладаги зўравонлик ҳолатларида маҳалла иштирокини ўзгартириш таклиф қилинди
17 июнь куни Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказининг Тошкент шаҳар бўлимида гендер сиёсати бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда гендер сиёсатини юритишда илғор хориж тажрибаси асосида аёлларни зўрлик ишлатишдан ҳимоя қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи Фурқат Маҳмудхўжаев маҳаллаларда нуронийлар билан биргаликда иш олиб бориш кераклиги ҳақида ўз таклифларини билдирди.
“Томошабин позициясида бўлиб қараб турганимиз учун бугун аёлларга нисбатан шундай ҳолатлар юз беряпти. Зўравонликка учраганда уларга ёрдам қўлини чўзадиган, бошпана берадиган инсонлар ҳам йўқ эмас. Лекин энг охирги нуқтага келганда аралашишимиз бироз нотўғри. Худди ажримда судга бергандан кейин уларни яраштириш деярли имконсиздай. Бунинг ечими битта – эркакларни тарбиялаш керак. Айтиш қанчалик оғир бўлмасин, буни тан олиш керак”, – деди у.
Бошқарма бошлиғи маҳалла раислари зўравонликка учраб, кўчага ҳайдалган аёлларни уйига қайтариб киритишни ечим деб қабул қилишларини танқид қилди.
“Баъзида аёлни ўша уйга киритиб қўйиш уни олиб чиқиб кетишдан ҳам хавфли бўлиб қолади. Маҳаллаларда ажримлар кўрсаткичини кўпайтирмаслик учун шундай қилинади. Бундай вазиятда аёлни хавфсиз жойга олиб чиқиб кетиш керак бўлади. Лекин уларни жойлаштириш ҳам битта муаммо. Реабилитация марказларида жой топилади, лекин уларнинг ҳам имконияти чекланган. Балки бўш қолган уйларни шундай аёллар учун ихтисослаштириш ҳақида ҳокимликлар ўйлаб кўриши керакдир”, – таъкидлади Фурқат Маҳмудхўжаев.
Маҳмудхўжаевга кўра, маҳаллаларда ёши катта, нуроний инсонларнинг шундай ҳолатлардаги иштироки катта аҳамиятга эга.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
17:40 / 25.04.2026