Ўзбекистон | 17:40 / 19.06.2021
28920
2 дақиқада ўқилади

Instagram'даги “ўйинлар”. Give-away – кимга фойда, кимга зарар?

Ижтимоий тармоқларнинг оммалашиши билан, қисқа вақтда мўмайгина пул топишнинг янги усуллари пайдо бўла бошлади. Шундай усуллардан бири – give-away. Кўплаб ҳолатларда ғирромликка айланиб кетаётган Instagram'даги “лотереялар” – SUBYEKTIV'нинг навбатдаги мавзуси.

Ижтимоий тармоқларда фаол одамлар орасида give-away ҳақида эшитмаганлар бўлмаса керак.

Give-away бу – содда қилиб айтганда, юлдуз ёки блогер ўзининг Instagram саҳифасида ўтказадиган танлов.

Танлов ташкилотчиси Instagram саҳифасининг обуначисини кўпайтиришни истаган шахслар ва компанияларга таклиф билан чиқиб, улардан маълум миқдорда пул олади.

Йиғилган пулдан бир қисмига совғалар олинади, яна бир қисми эса кўп обуначига эга юлдузга берилади – танловни реклама қилиб бергани учун. Рекламани кўрган одамлар совғани ютиб олиш учун танлов ҳомийларининг саҳифаларига обуна бўлади.

Ғолиб тасодифий йўл билан танланиши айтилади.

Бир неча йил аввал Instagram'да беозор танлов кўринишида бошланган бу “гивлар” бугун “тоза” бизнесга айланиб улгурди.

Кўплаб ҳолатларда ваъда қилинган машина ёки бошқа ютуқлар ғолибларга берилмаяпти. Ташкилотчилар ўзларига тегишли бўлмаган моддий бойликларни совға сифатида қўйишяпти. Ҳатто айрим танловларнинг рекламаларида ҳақиқий iPhone'лар эмас, шунчаки уларнинг қутилари кўрсатиляпти холос.

Give-away дастлаб ғарб мамлакатларида бошланган вақтда уларда кичик-кичик совғалар бўларди. Ҳозир эса iPhone, машина ва ҳатто уй ҳам бош совринга қўйиляпти. Қизиқ, юлдузларимиз шунчалик сахий бўлиб кетяптими ёки бу ерда бошқа гап борми?

Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳасининг навбатдаги сони шу ҳақда.

SUBYEKTIV'чилар мавзуни ҳар томонлама очиб бериш учун таниқли SMM-менежер Умид Гафуров, give-away ташкилотчилари – Фаррух Носиров ва Дониёр Қаюмов, блогер-вайнерлар – Тимур Алихонов, Улуғбек Шодибеков ва Фарҳод Маннопов билан суҳбатлашди.

Мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларингизни изоҳларда кутиб қоламиз.

Лойиҳа муаллифи –
Жамшидхон Зиёхонов.

Тасвирчилар –
Муҳаммаджон Ғаниев,
Отахон Юсупов.

Мавзуга оид