Жаҳон | 16:21 / 21.06.2021
10077
1 дақиқада ўқилади

Эроннинг янги президенти коррупция ва қашшоқликка қарши курашишга ваъда берди

Иброҳим Раисийнинг сўзларига кўра, "ишбилармонлик ҳолати, одамлар ҳаёти ва ҳукуматдаги вазиятни яхшилаш, маъмурий тизим ислоҳоти ва бюрократияни йўқ қилиш ҳукуматнинг устувор вазифаси бўлади".

Эроннинг сайланган президенти Иброҳим Раисий эронликлар ўзгаришларни, коррупцияга қарши курашиш ва турмуш тарзи яхшиланишини талаб қилаётгани ҳамда янги ҳукумат бу талабни бажаришини айтди.

"Эрон халқининг талаби – ўзгаришлар. Эрон халқининг талаби – коррупция, қашшоқлик ва дискриминацияга қарши кураш ҳамда адолатга эришиш", - деди у.

Раисийнинг қўшимча қилишича, "бу талаб янги ҳукумат томонидан эшитилиши шарт".

Унинг сўзларига кўра, "ишбилармонлик ҳолати, одамлар ҳаёти ва ҳукуматдаги вазиятни яхшилаш, маъмурий тизим ислоҳоти ва бюрократияни йўқ қилиш ҳукуматнинг устувор вазифаси бўлади".

Эронда президентлик сайлови 18 июн куни ўтказилди. Унда Раисий 62 фоизга яқин овоз билан ғолиб чиқди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид