20:26 / 21.06.2021
2277

Ортда қолган ярим йилда 137 мингдан ортиқ самарқандликлар «қизил паспорт» олди

Самарқанд вилоятида йил бошидан буён 137 047 нафар фуқаро хорижга чиқиш паспортини олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилда Самарқанд вилоятида 137 047 нафар фуқаро хорижга чиқиш паспортини олган. 45 389 нафар фуқаро шахсни тасдиқловчи ID олган.

Ургут тумани ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг маълум қилишича, вилоятнинг аҳолиси энг кўп бўлган бу туманида жорий йилда 22 213 нафар фуқаро хорижга чиқиш паспортини олган. 6110 нафар фуқаро шахсни тасдиқловчи ID олган.

Маълумот учун, «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинган.

Фармонга асосан, 2021 йил 1 июндан:

  • 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш;
  • Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади ва фуқаролар Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида мутасадди ташкилот ва идораларга мурожаат қилишлари мумкин бўлади.

Таъкидланишича, 1 июндан бошлаб вилоятдаги барча туманларда ва Самарқанд шаҳрида бошқа вилоятлардан келиб яшаётган ёки хизмат сафарларида юрган фуқароларга ҳам уларнинг мурожаатларига кўра ID ҳамда хорижга чиқиш паспортлари берилмоқда.

Top