Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ижро этувчи тузилмаси янгиланди
Вазирлар Маҳкамаси “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
29та ҳужжат тасдиқланди. Улар орасида - қуйидаги тузилмалар:
- Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 269 нафар ва техник ходимлар (инспекторлар) сони 52 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси;
- Бош вазирнинг котибияти, протокол хизмати ва матбуот хизматининг тузилмалари;
- Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги Ваколатли вакили котибиятининг тузилмаси;
- Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг тузилмаси;
- ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий- техник таъминлаш бўлимининг тузилмаси.
Мисол учун, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти штатига қуйидагилар киради:
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис - 1 бирлик;
- туманлар ва шаҳарлардаги қабулхоналар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассис - 1 бирлик;
- Президент ҳузуридаги тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ҳисоб палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича бош мутахассис - 1 бирлик;
- инспектор - 1 бирлик.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
14:39 / 05.01.2026
Электрон ҳисобварақ-фактуралар “паст” ва “юқори” хавф тоифаларига ажратилади
12:31 / 11.12.2025
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
13:11 / 18.11.2025
Бинолар зилзилабардошлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар жорий этилмоқда
12:59 / 06.11.2025