14:52 / 21.06.2021
2158

Янгиҳаёт туманида ярим йил давомида қанча жой ободонлаштирилгани маълум қилинди

Янгиҳаёт туманида 2021 йилнинг ўтган 6 ойи давомида туман марказий  кўчаларига, Меҳригиё, Қўрғонтепа, Софдил, Шокирариқ, Қўрғонтепа тор, М. Турсунзода кўчаларига 2176 туп манзарали ва игнабаргли дарахт кўчатлари экилди. 1507 туп бута кўчатлари, бундан ташқари, 29 та гулхоналар барпо этилиб, 67000 дона мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари амалга оширилган. Бу ҳақда туман ҳокимлигида ўтказилган брифингда Oбодонлаштириш бошқармаси раҳбари Жасурбек Абулқосимов маълум қилди.

Шунингдек, ҳозирга келиб туман ҳудудида умумий узунлиги 77684 п.м. ирригация тармоқлари, дюкерлар сони 34 тани, қўл кучи билан тозаланадиган майдон 594807 кв.м. майдон, кўкаламзорлаштириш майдонлари, газон қопламали майдонлар 482 024 кв.м.ни ташкил этади. 

“Бугунги кунда яшил майдонларни ўриш, ирригация тармоқларни тозалаш, дарахтларни оқлаш, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишлари мунтазам амалга оширилмоқда. Ҳозирда бошқармага махсус техникалар ҳам харид қилинди.

Маҳаллий бюджет хисобидан 1-этап бўйича 3 млрд 208 млн 203 минг сўм, 2-этап бўйича 3 млрд 859 млн сўм маблағ ажратилиб, бир нечта маҳаллаларда йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, туман Ободонлаштириш бошқармасига 12 млрд 454 млн 487 минг сўм маблағ ҳисобидан махсус техникалар ҳарид қилинди”, дейди Жасурбек Абулқосимов.

Top