Жаҳон | 22:52 / 23.06.2021
8505
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда ватандошлар учун «Умид» маркази очилди (фото)

Бугун 23 июнь куни Кванжу шаҳрида Ўзбекистон фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Умид» марказининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzbekLife мухбири хабар беради.

Тадбирда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди. Шунингдек, Жанубий Кореянинг бир қатор расмий идоралар вакиллари, жумладан, Квангжу шаҳри Квансан-гу тумани ҳокими, Квангжу университети раҳбари, Халқаро Rotary ташкилотининг 3710 округи губернатори, Ўзбекистон Бош вазирининг савдо бўйича маслаҳатчиси ва бошқалар расмий очилиш маросимида сўзга чиқишди.

Маълум бўлишича, Кореянинг Квангжу шаҳрида 4500 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ҳамюртларимиз фаолият олиб боришади. Янги очилаётган «Умид» марказининг асосий вазифаси турли хил шароитлар сабабли қийин вазиятга тушиб қолган фуқароларимизга яқин кўмак беришда хизмат қилади. Шунингдек, янги таъмирдан чиққан 4 хонали марказ ватандошларимиз учун вақтинчалик бошпана вазифасини ҳам ўтайди. Марказ Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан замонавий техника воситалари ва мебеллар билан жиҳозланиши кўзда тутилган.

Феруза Авазова

UzbekLife’нинг Жанубий Кореядаги мухбири

Феруза Авазова
Тайёрлаган Феруза Авазова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид