Москва-Тошкент ва Волжский-Тошкент йўловчи поездларининг махсус рейси йўлга қўйилмоқда

Пандемия даврида Россия давлатида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан Москва-Тошкент йўловчи поездининг махсус рейси йўлга қўйилди.
Мазкур поезд жорий йил 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатини амалга оширади. Ушбу поезд Москвадан соат 22:28 да жўнайди.
Шунингдек, 25 июнь куни Волжский-Тошкент йўналишида ҳам 1 та махсус поезд қатновини амалга оширади. Бу поезд Волжский вокзалидан соат 20:57 да жўнайди.
Мазкур поездларга фақат бир томонга, яъни Москва-Тошкент ҳамда Волжский-Тошкент йўналишларига чипталар сотилади. Йўловчиларга чипта харид қилишда қулайлик яратиш мақсадида чипталарни электрон тарзда сотиш йўлга қўйилган.
Қайд этилишича, Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркия: ота-оналар дам оладиган, болалар эса бахтиёр бўладиган таътил
Жамият | 19:00 / 27.06.2025
-
Украина Волгограддаги ҳарбий аэродромга ҳужум қилди. Иккита Су-34 самолёти йўқ қилингани айтилмоқда
Жаҳон | 23:31 / 27.06.2025
-
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди
Жамият | 23:04 / 27.06.2025
-
Тошкентда тирбандликларни прогноз қиладиган марказ иш бошлади, ака 3 ёшли укасини сотувга қўйди, Kun.uz журналисти «Олтин қалам» билан тақдирланди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:53 / 27.06.2025
Мавзуга оид

21:42 / 18.06.2025
Қўшмачи “проводник”: поезд купеси ишратхонага айлантирилгани аниқланди

09:53 / 17.06.2025
Ўзбекистонда жазирама сабаб поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

19:08 / 09.06.2025