20:47 / 23.06.2021
6582

Олот ва Паст Дарғом туманларида ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Бухоро вилояти Олот тумани ҳамда Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлимига янги бошлиқ тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Исмоилов Файзулла Хикматович

Маълум қилинишича, ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан подполковник Исмоилов Файзулла Хикматович Бухоро вилояти Олот тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Ф.Исмоилов Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қўзиев Маруф Мардонович

Шунингдек, подполковник Қўзиев Маруф Мардонович Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ички ишлар бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар М.Қўзиев Самарқанд вилояти ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Top