Жаҳон | 17:57 / 23.06.2021
18938
1 дақиқада ўқилади

Россия ядро қуролидан қайси ҳолларда фойдаланиши мумкинлиги айтилди

Қайд этилишича, Россиянинг ядровий сиёсати мутлақо мудофаа характерига эга бўлиб, ядровий қуроллар стратегик барқарорлик унсури ҳисобланади. 

Россия ҳарбий тажовузга жавобан ядро қуролидан фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби раҳбари армия генерали Валерий Герасимов маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.

«Россия Федерацияси унга ёки унинг иттифоқчиларига қарши ядровий ёки бошқа оммавий қирғин қуроли қўлланилганида ҳамда Россия Федерациясига қарши оддий қурол ёрдамида тажовуз қилинганидан давлатнинг мавжудлиги хавф остида қолганида ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади», — деди Герасимов.

Шу билан бирга, унинг қайд этишича, Россиянинг ядровий сиёсати мутлақо мудофаа характерига эга бўлиб, ядровий қуроллар стратегик барқарорлик унсури ҳисобланади. 

16 июн куни Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байден Женевадаги учрашув якунлари бўйича стратегик барқарорлик бўйича қўшма баёнот имзолаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид