Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Бомбани кеманинг устига ҳам ташлашимиз мумкин” – Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар 2014 йилда аннексия қилинган Қрим қирғоқлари яқинида британияликларнинг «Дефендер» эсминеци йўналиши бўйлаб огоҳлантирувчи ўқ узгани ҳақида маълум қилганди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Россия чегаралари бузилишига жавобан "бомбани нафақат кема йўлига, балки унинг устига ҳам ташлаши мумкин"лигини айтди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
"Биз соғлом фикрлашга чақиришимиз ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишни талаб қилишимиз мумкин. Аммо агар бу ёрдам бермаса, бомбани нафақат (кеманинг – таҳр.) йўлига, балки нишоннинг устига ҳам ташлашимиз мумкин, мабодо ҳамкасбларимиз буни тушунишмаса", - деди Рябков.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар 2014 йилда аннексия қилинган Қрим қирғоқлари яқинида британияликларнинг «Дефендер» эсминеци йўналиши бўйлаб огоҳлантирувчи ўқ узгани ҳақида маълум қилди.
Таъкидланишича, чегара қўриқлаш хизмати кемаси огоҳлантирувчи ўқлар узган, Су-24М самолёти эса «Дефендер» кемаси курси бўйлаб огоҳлантирув авиабомбалари ташлаган.
Россия бомбардимончилари тўртта авиабомба ишлатгани қайд этилган. Аммо Буюк Британия мудофаа вазирлиги бундай ҳодиса рўй берганини инкор этди.
24 июн куни Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси Дебору Броннерт ушбу ҳодиса сабабли Россия ТИВга чақиртирилди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026