Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга уч йил ичида камида 5 млн нафар меҳнат мигранти жалб этилиши кераклиги айтилди
Бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллиннинг сўзларига кўра, пандемия боис чегаралар ёпилгани ва 1990-йиллардаги демографик инқироз туфайли ҳозирда меҳнат ресурсларининг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда.
Россия 2024 йилгача камида 5 млн нафар меҳнат мигрантини жалб этиши лозим. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин айтди, деб ёзади Российская газета.
Хуснуллиннинг сўзларига кўра, пандемия боис чегаралар ёпилгани ва 1990-йиллардаги демографик инқироз туфайли ҳозирда меҳнат ресурсларининг кескин етишмовчилиги кузатилмоқда.
Таъкидланишича, 2024 йилгача камида 5 млн нафар мигрант жалб этилиши лозим.
«Ҳозирда ҳукумат раисининг топшириғига кўра ёндашувларни ишлаб чиқмоқдамиз – булар қандай ресурслар, улар билан қандай ишлаймиз, улар мамлакат ривожига максимал ҳисса қўшишлари учун нима қиламиз», – деди у.
Аввалроқ Россиядаги мигрантлар учун мамлакатда ноқонуний бўлиб туриш муддати узайтирилганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026