Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги қатор кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
Жорий йилнинг 26 июн куни соат 17:00дан 27 июн соат 18:00гача «Гран-При Тошкент–2021» халқаро картинг мусобақаси ўтказилади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан шаҳардаги бир неча кўчаларда ҳаракатланиш чекланади. Улар:
Шаҳрисабз кўчасининг Афросиёб кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми;
Амир Темур шоҳкўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми;
Якуб Колас кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шоҳкўчасигача бўлган қисми;
Тарас Шевченко кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми.
Ушбу йўл қисмларидаги тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026