Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳаётимнинг мазмуни – халқимизни рози қилиш” — президент Сергелидаги маҳалла аҳли билан учрашди
25 июн куни президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қатор объектларни кўздан кечирди ва Сергели тумани Саховат маҳалласига ҳам ташриф буюрди.
Маҳаллада амалга оширилган ободончилик ишлари билан танишган давлат раҳбари ҳудудда яшовчи фаоллар билан суҳбатлашди.
“Бир неча йил олдин Сергелида метро қурилади, мана шу чекка маҳаллалар ҳам обод бўлади дейилса, ҳеч ким ишонмасди. Тўғри, қийин бўлди, лекин ҳаракат қилдик ва мана натижасини кўрдик. Истагим шуки, ҳар бир маҳалла мана шундай обод, намунали бўлсин. Бунинг учун зарур маблағни ажратамиз, барча чораларни кўрамиз.
Менинг ҳаётим мазмуни – халқимизни, сиз азизларни рози қилиш”, – деди президент маҳалла аҳлига қарата.
Давлат раҳбари ёзги таътилда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш кераклигини қайд этди.
“Жиноятчилик қаерда кўпаяди, ёшлар бўш, эътиборсиз қолган жойда кўпаяди. Шунинг учун ёшларнинг, айниқса уюшмаган ёшларимизнинг ҳар бир дақиқаси мазмунли ўтишига ҳаракат қилишимиз керак. Ёзги таътил пайтида ҳам мактабларда тўгараклар, турли дастурлар, маърифий учрашувларни ташкиллаштириш лозим”, – дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
12:14 / 18.11.2025
Сергели туманида Салар канали устидан янги кўприк қурилади
12:21 / 31.10.2025
Сергелида Damas ва Spark тўқнашди: бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди
21:28 / 27.10.2025
Колорадо кончилик мактаби билан Компетенциялар маркази ташкил этилади
19:29 / 27.10.2025