Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия Врбетицадаги портлашлар учун Россиядан 25,5 млн евро компенсация талаб қилди
Чехия бош вазири Андрей Бабиш мамлакат махсус хизматларидан Врбетицадаги ҳодисага Россия бош разведка бошқармаси ходимлари алоқадорлиги ҳақида ахборот олганини маълум қилганди.
Чехия ҳукумати 2014 йилда Врбетица қишлоғидаги қурол-яроғ омборларида юз берган портлашлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш учун Россиядан компенсация талаб қилди.
Mlada fronta Dnes газетасининг ёзишича, Чехия ташқи ишлар вазири ўринбосари Мартин Смолек Россиянинг Чехиядаги элчиси Александр Змеевскийга портлаш оқибатида етказилган зарарларни тўлиқ қоплаш талаб қилинган дипломатик нотани топширган.
Нашр хабарига кўра, Чехия ҳукумати зарарни 650 млн крон (25,5 млн евро) деб баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, 17 апрелда Чехия бош вазири Андрей Бабиш мамлакат махсус хизматларидан Врбетицадаги ҳодисага Россия бош разведка бошқармаси ходимлари алоқадорлиги ҳақида ахборот олганини маълум қилди. Бу айбловлар Чехия ва Россия ўртасидаги муносабатлар таранглашишига олиб келди.
Врбетицадаги портлашлар 2014 йил 16 октябрда ва 3 декабрда юз берган. Портлашлар оқибатида 2та омбор йўқ бўлган, 2 киши ҳалок бўлган.
Бир ярим ойдан кейин биринчи омбордан бир километр узоқликда жойлашган бошқа омборда кучли портлаш содир бўлган. Бу ерда 100 тоннага яқин ўқ-дори сақланган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:38 / 12.06.2026