Ўзбекистон | 11:25 / 28.06.2021
42298
2 дақиқада ўқилади

Президентнинг жорий ҳафтадаги иш режаси маълум қилинди

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта республика ҳудудларидан бирига амалий ташриф билан боради. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ учун ўтказилган анъанавий брифингда бошланган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида қандай тадбирлар режалаштирилгани тўғрисида маълумот тақдим этди.

“Бу ҳафтада ҳам ҳудудларга ташриф ва кўплаб йиғилишлар бўлиши кутилмоқда.

Бугун Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Ўктай билан учрашув, мис ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича йиғилиш бўлади.

Сешанба куни давлат активларини хусусийлаштириш жараёнлари, пайшанба куни узум етиштириш ва қайта ишлаш масалалари бўйича тақдимотлар ўтказилиши мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари 30 июнь куни Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми доирасида ёшлар билан учрашади. 

Ҳафта давомида республика ҳудудларига амалий ташриф ҳам  режалаштирилган. Бу ҳақида қўшимча тарзда батафсил маълумот берамиз”, дейди Шерзод Асадов.

Қайд этилишича, булар ҳақида Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳафта давомида хабар бериб борилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид