Спорт | 23:14 / 29.06.2021
5599
1 дақиқада ўқилади

Токио Олимпиадаси ва Паралимпиадасига келувчи меҳмонлар сони чеклаб қўйилди

Токиода ўтадиган Олимпиада ва Паралимпиадага умумий ҳисобда 78 минг меҳмон ташриф буюради.

Фото: Getty Images

Олимпиадага 59 минг меҳмон ташриф буюради, ваҳоланки 2020 йилда меҳмонлар сони 180 минг нафар бўлиши кутилганди.

Ушбу сондан 23 мингини ХОҚ ва халқаро спорт федерацияларини билдирувчи турли даражадаги расмий шахслар, 6 мингини журналист ва фотомухбирлар ҳамда 17 мингини телевидение ходимлари ва Олимпиадани намойиш этиш ҳуқуқига эга шахслар ташкил қилади.

Паралимпиадага 19 минг киши келади. Улардан 9 мингини расмий шахслар, 4 мингини теленамойишларни таъминловчи ходимлар ва 2 мингини журналистлар ташкил этади.

Айни вақтда ўрнатилган қоидаларга кўра, Ўйинларга ташриф буюрувчилар Японияга келишдан олдин 96 соат ичида коронавирусга иккита тест топширишлари шарт. Бу 12 июлда Токиога келувчи ХОҚ президенти Томас Бахга ҳам тегишли бўлади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид