Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия коронавирус сабабли олтита давлат билан авиаалоқани тўхтатади
Туркия коронавируснинг янги штаммлари тарқалаётгани сабабли бир қатор давлатлар билан авиаалоқани тўхтатади. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинган.
«Бангладеш, Бразилия, Непал, Ҳиндистон, Шри-Ланка ва ЖАР билан авиаалоқа 1 июлдан бошлаб кейинги кўрсатмагача тўхтатилади. Бу давлатлардан Туркияга тўғридан тўғри рейслар тақиқланади», деб айтилган баёнотда.
Таъкидланишича, ушбу давлатларда охирги 14 кун ичида бўлган фуқаролар Туркияга келишдан олдин 72 соат ичида топширилган манфий ПЦР-тест тақдим қилишлари лозим. Шундан кейин улар яна 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026