Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг 26 вилоятида коронавируснинг "ҳиндча" штамми тарқалди
Охирги вақтда бутун дунёда коронавируснинг дастлаб Ҳиндистонда аниқланган "дельта" штамми шитоб билан тарқалмоқда.
Туркиянинг 26 вилоятида коронавируснинг "дельта" ("ҳиндча") штамми тарқалди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилди.
"Ҳозирда 26 вилоятда "дельта" варианти тарқалган. Жами 244та ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг 134таси Истанбулга тўғри келади", - деди Кожа.
Унинг қўшимча қилишича, мамлакатда ҳозирча касалликнинг "дельта плюс" шакли аниқланмаган.
Охирги вақтда бутун дунёда коронавируснинг дастлаб Ҳиндистонда аниқланган "дельта" штамми шитоб билан тарқалмоқда.
Пандемия бошланганидан буён Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 5,4 млн ҳолат қайд этилган, 49 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026