20:25 / 30.06.2021
11429

Президент мактабларининг барча битирувчилари нуфузли олийгоҳлар талабаларига айланишди — Шавкат Мирзиёев

Жорий йилда президент мактабларини тамомлаган 96 нафар ўқувчиларнинг барчаси муддатидан аввал нуфузли хорижий олийгоҳларга грант асосида ўқишга кирди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари билан учрашувда айтиб ўтди.

«Бугунги мураккаб замонда ёшларни жисмоний ва маънавий баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, биз учун ғоят муҳим вазифа бўлиб қолмоқда. 

Бу борада баъзи мисолларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Ўтган бир йилда билимли ва зукко ёшларимиз халқаро фан олимпиадаларида 4та олтин, 18та кумуш ва 29та бронза медалларини қўлга киритишди.

Мен бугун президент мактабларининг илк қалдирғочлари билан учрашдим ва бундан жуда хурсанд бўлдим. Бир вақтлар қилган меҳнатимиз бугун ўз мевасини бермоқда. Бугунги кунда президент мактабини битирган 96 нафар битирувчиларнинг барчаси бугун хорижий ва маҳаллий нуфузли олийгоҳларнинг талабаларига айланишди.

Мисол учун, Тошкент шаҳридан Темурбек Сулаймонов – 26та, Қорақалпоғистондан Нурсултан Дуйсенбаев – 16та, Хоразмдан Чаросхон Ўктамбоева – 8та, Намангандан Робияхон Набижонова – 5та, ўрта мактаб битирувчилари – Андижондан Висола Асадуллаева – 12та ҳамда Қашқадарёдан Шуҳрат Юлдашев 16та нуфузли хорижий олийгоҳга ўқишга қабул қилинган. Бундай натижалар, илгари тарихимизда ҳеч қачон бўлмаган», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Top