Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ички ишлар ходими қувиб юрган тиланчи аёлни машина уриб юборди
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими бир гуруҳ аёлларни қувиб юргани ва улардан бирини машина уриб юборгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ахборот хизмати мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, ҳодиса жорий йил 29 июнь куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган. Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари шаҳарнинг Беруний кўчасида тиланчилик қилиб юрган аёлларни ИИБ биносига олиб бормоқчи бўлган.
Аёллар эса ички ишлар ходимларига бўйсунмай, турли томонга қараб қочиб кетишган. Улардан бири йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган вақтда, Беруний кўчасида ҳаракатланиб келаётган Spark машинаси уриб юборган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:28
Тошкентда Malibu қаҳвахонага бориб урилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:36 / 14.06.2026