Жамият | 11:28
4561
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Malibu қаҳвахонага бориб урилди

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида юқори тезликда ҳаракатланган Malibu русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қаҳвахона биносига бориб урилди. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси 2 июл куни соат 05:40 ларда Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Malibu русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланаётган вақтда рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобил Caffelito қаҳвахонаси биносига бориб урилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни белгиланган тезлик меъёрларига амал қилишга ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишга чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид