Жаҳон | 19:33 / 01.07.2021
10791
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон ва Россия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олди

Аввалроқ Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазият юзасидан ёрдам сўраса, КХШТ унга ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинганди.

Фото: РИА Новости

Душанбеда Тожикистон юқори палатаси раҳбари Рустами Эмомали ва Россия давлат думаси спикери Вячеслав Володин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар берди ТАСС.

Хабарда айтилишича, томонлар трансмиллий таҳдидлар, минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги масалаларини икки томонлама муносабатларнинг муҳим йўналишлари деб эътироф этган.

"Афғонистон чегарасидаги беқарор ва ноаниқ вазият афғон муаммоси бўйича мулоқотни давом эттириш, мунтазам ҳарбий тайёргарликни таъминлаш ҳамда Россия билан мудофаа, хавфсизлик ва ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлашни талаб қилади", - дейилади хабарда.

Володин Душанбега КХШТ парламент ассамблеяси кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун келган.

22 июнда Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасини қўриқлаётган афғон чегарачилари толиблар ҳужумига учраган. Тўқнашувлар давомида 134 нафар афғон ҳарбийси Тожикистондан бошпана сўрашга мажбур бўлган. 27 июнда эса яна 17 нафар афғон ҳарбийси толиблар билан тўқнашувлар вақтида чекиниб, Тожикистон томонга ўтган.

28 июн куни КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов Тожикистон Афғонистон билан чегарадаги вазият юзасидан ёрдам сўраса, КХШТ унга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид