Евроиттифоқда уй ҳайвонларини қафасда сақлашни тақиқлаш режалаштирилмоқда
Қайд этилишича, тақиқ товуқ, сигир, қуён, ўрдак ва ғозлар ҳамда бошқа жониворларга нисбатан жорий этилади.
Европа комиссияси Европа иттифоқида қишлоқ хўжалиги жониворларини қафасда сақлаш тақиқланишини қўллаб-қувватлашини эълон қилди, деб хабар берди Unilad.
Ушбу тақиқни жорий этиш бўйича кампания 1,4 миллиондан ортиқ имзо тўплагач, комиссия 2023 йилда қатор жониворларни қафасда сақлашни тақиқловчи қонунни таклиф қилиш мажбуриятини олди.
Қайд этилишича, тақиқ товуқ, сигир, қуён, ўрдак ва ғозлар ҳамда бошқа жониворларга нисбатан жорий этилади. Қонун 2027 йилдан кучга кириши кўзда тутилган.
Фермерларга қишлоқ хўжалик юритуви тизимини модернизация қилиш учун субсидиялар берилади.
Мавзуга оид
11:00 / 16.10.2024
Евроиттифоқ миграцияни тартибга солувчи янги қонун тайёрламоқда
10:40 / 16.10.2024
Шолц ЕИдан Украинага ёрдамни оширишни сўрайди
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
15:53 / 10.09.2024