Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилияда вакцина хариди бўйича мамлакат президентига қарши суриштирув ўтказилади
Ҳиндистон томони дастлаб бир доза вакцинанинг нархини 1,34 доллар деб кўрсатган, аммо якунда шартномада 15 доллардан деб белгиланган.
Бразилия олий суди Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши Covaxin вакцинаси сотиб олиниши бўйича мамлакат президенти Жаир Болсонаруга қарши суриштирув бошланишини маъқуллади, деб хабар берди G1 портали.
Аввалроқ мамлакат бош прокуратураси суриштирув бошлаш учун сўров киритганди.
Ҳукумат вакцина жуда баланд нархда сотиб олинган деб тахмин қилмоқда.
Суриштирув бошлашга рухсат берган судья Роза Вебер президентнинг айбдорлиги тўғрисида фикр юритмасликка чақирди ва ҳукумат Болсонарунинг бу ишга алоқаси бор-йўқлигини аниқлашга уринаётганини айтди.
Ҳиндистон вакцинасини харид қилиш билан боғлиқ можаро Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларидан бири ҳужжатларда қонунбузилишлар бўлишига қарамасдан, уни ҳинд вакцинасини сотиб олишга мажбурлашганини айтганидан сўнг бошланди. Ходим босим ҳақида президентга маълум қилган ва у чора кўришга ваъда берган.
G1 порталининг ёзишича, Covaxin вакцинаси Бразилия сотиб олаётган энг қиммат вакцина бўлган. Вакцинанинг бир дозаси нархи 80,7 реални (15,9 доллар) ташкил этган, бу AstraZeneca вакцинасидан тўрт баравар қиммат.
Бундан ташқари, Ҳиндистон томони дастлаб бир доза вакцинанинг нархини 1,34 доллар деб кўрсатган, аммо якунда шартномада 15 доллардан деб белгиланган. Шартнома умумий қиймати 1,6 млрд реалга (316,9 млн доллар) тенг бўлган.
Шартнома 97 кун ичида тузилган, Pfizer билан шартнома тузишга эса 330 кун керак бўлган, деб ёзади портал. 29 июн куни шартнома вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид
18:52 / 24.06.2026
Чехларга сенсация керак, Бразилия ва Кореяга дуранг ҳам етади. А, В ва C гуруҳларида вазият қандай?
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
20:23 / 15.06.2026
Бразилиядаги аттракционда аёл 40 метр баландликдан хавфсизлик арқонисиз отиб юборилди
08:49 / 15.06.2026