Афғонистондаги кескин вазият сабабли Россия Мозори Шарифдаги бош консулхонасини ёпди
Замир Кабуловнинг сўзларига кўра, Россия ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Тожикистонга Афғонистон билан чегарадаги хавфсизликни таъминлашга ёрдам беришда давом этади.
Афғонистон шимолида вазият кескинлашгани сабабли Россиянинг Мозори Шарифдаги бош консулхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
«Вазият нотинч, афғон ҳарбийлари жуда кўп туманларни бой берди. Бу хавотир уйғотмоқда. Шу сабабли Мозори Шарифдаги кўплаб консулхоналар ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди», – деди у.
Кабуловнинг сўзларига кўра, Россия ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Тожикистонга Афғонистон билан чегарадаги хавфсизликни таъминлашга ёрдам беришда давом этади.
«Ёрдам режали асосда кўрсатилмоқда ва шу режимда давом этади», – деди у.
Охирги маълумотларга кўра, 5 июл куни толиблар билан бўлган жанглардан сўнг Афғонистон ҳукумат кучларининг мингдан ортиқ аскари Тожикистон ҳудудига чекинишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.11.2024
Курскка яна ATACMS учди. Навбат «Орешник»гами?
21:11 / 25.11.2024
Россияда рус тилини билмайдиган мигрант болалари мактабга қабул қилинмаслиги мумкин
13:37 / 25.11.2024
Россиянинг йирик чакана савдо тармоғи Ўзбекистон маҳсулотларини экспорт қилмоқчи
22:25 / 24.11.2024